БМТ Хавфсизлик кенгаши 3 июль куни ёпиқ тарзда ўтган фавқулодда йиғилишида Ливия пойтахти Триполи яқинидаги қочқинлар лагерига авиаҳужумни қораловчи қўшма резолюцияни қабул қилолмади. Бу ҳақда «Лига Новости» хабар берди.
Маълум бўлишича, бундай қарор имзоланишини АҚШ қўллаб-қувватламаган. АҚШнинг бундай ҳаракати сабаби номаълумлигича қолмоқда.
Резолюция матнида Ливиядаги можаролар барча иштирокчиларини ҳарбий тўқнашувларни тўхтатишга чақирилган эди. Шунингдек, вазиятни тартибга солиш мақсадида сиёсий мулоқот ўтказиш зарурлиги ҳақида ҳам сўз борган.
Эслатиб ўтамиз, Тажур муниципалитетидаги қочқинлар марказига авиаҳужум уштирилиши оқибатида 40 киши ҳалок бўлган, 130 дан ортиқ одам жароҳатланганди. Халқаро ҳамжамият ва БМТ томонидан тан олинган Ливия ҳукумати ҳужум учун жавобгарлик Ливия миллий армияси қўмондони, генерал Халифа Ҳафтар бўйнида эканлигини маълум қилган. У апрель ойидан буён Триполига ҳужум қилмоқда.
Изоҳ (0)