АҚШ президенти Дональд Трамп америкаликларга 4 июль куни Вашингтон кўчаларига танкларни олиб чиқишга ваъда берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Ҳарбий техникалар Мустақиллик кунини нишонлаш муносабати билан шаҳар кўчаларига чиқарилади.
Трампнинг айтишича, фуқаролар учун аввал ҳеч қачон бўлмаган томоша тайёрланган. Унинг таъкидлашича, америкаликлар осмонда дунёда энг яхши қирувчи самолётларни кўради, кўчаларда танклар бўлади.
Пентагон тайёрланган тадбирларни 870 минг долларга баҳолаган.
Изоҳ (0)