Бостондаги RR Auction кимошди савдолар уйи 1 июль куни малика Дианага тегишли бўлган тўқ кўк рангли толстовкани (енгил устки кийим) сотувга қўйди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Аукцион сайтида ёзилишича, пахта ва полиэстердан тикилган кийим яхши ҳолатда сақлаб қолинган.
Маликанинг мураббийи Женни Риветтнинг айтишича, Fly Atlantic ёзуви туширилган толстовкани малика Диана ўзининг ҳар бир машғулотида кийиб, шу орқали папарацияларнинг суратга олишига йўл қўймасликка уринган.
Савдолар беш минг доллардан бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)