АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларини бутунлай олиб чиқиб кетишга қарор қилган бўлса ҳам, Афғонистонда разведкани қолдирмоқчи эканини билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Мен у ерда кучли разведкани қолдирган бўлардим», — деган Трамп. Шу билан бирга, АҚШ Афғонистонда ҳарбийлар сонини қисқартириши лозимлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Афғонистон «жуда яхши бошпана бўлган» мамлакатдир ва уни кузатиб туриш лозим.
«Толибонлар» ҳаракати аъзолари АҚШ қўшинларини мамлакатдар чиқариб ташлашни талаб қилиб, эвазига террорчиликка қарши курашишга ёрдам беришга ваъда бермоқда.
Июнь ойи охирида АҚШ давлат котиби Майк Помпео Бирлашган АҚШ «Толибонлар» ҳаракати билан келишув битимини имзолашга яқин қолганини маълум қилганди.
Трамп маъмурияти ўз қўшинларини Афғонистондан декабрь ойида олиб чиқиб кетишни режалаштирганди, лекин бу таклиф республикачилар қаршилигига учраган.
Изоҳ (0)