Калифорния штатидаги Менло-Парк шаҳрида Facebook компаниясига тегишли почта бўлинмаси эвакуация қилинди. Бунга жўнатилган посилкаларнинг биридан заҳарли зарин қолдиқлари топилгани сабаб бўлган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Сан-Матео округи ёнғин хавфсизлиги батальони бошлиғининг сўзларига кўра, ҳозирда шифокорлар посилкага тегинган икки нафар шахсни текшириш билан шуғулланмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.
Ўт ўчирувчилар текширув вақтида зарин изини топган, бироқ бу ёлғон бўлиб чиқиши ҳам мумкин.
Воқеа жойига ФҚБ ҳамда АҚШ Миллий гвардияси ходимлари етиб келган.
Facebook вакили Энтони Харрисоннинг айтишича, жами тўртта бинодаги одамлар эвакуация қилинган.
Зарин — нервни фалажловчи фосфорорганик заҳарли модда. Рангсиз, ҳидсиз, тезда парланиб кетиш хусусиятига эга суюқлик.
Изоҳ (0)