ИШИД террорчилик ташкилоти Чеченистонда полицияга ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб хабар берди «Коммерсант.ru».
Террорчилар иқрорини интернетда жангарилар ҳаракатини кузатувчи SITE Intelligence Group портали эълон қилган.
Ачхой Мартановский туманида назорат-чегара пунктида номаълум шахс полицячга пичоқ билан ҳужум қилган.
Жиноятчи гранатани отиб юборганидан сўнг полициячилар унга қарата ўқ узишга мажбур бўлган. Жангари отишма оқибатида ҳалок бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)