Айрим манбаларда Иркутскдаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етгани айтилмоқда, деб ёзади «Эхо Москви». Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони ҳозирча 14 кишидан ошмаган.
Сув тошқини оқибатида қарийб 760 киши жабрланган, уларнинг 150 нафари касалхонага ётқизилган, 50 дан ортиқ аҳоли пунктлари сув остида қолган. Ҳудудда ўтган ҳафтадан буён фавқулодда режим амал қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 29 июнь кун Россиянинг Иркутск вилоятида кузатилган кучли ёмғир учта дарё сувининг ўзанидан тошишига олиб келган. Оқибатда 3,8 мингта уйга зарар етказган, уларда 9 минг киши яшаши айтилмоқда.
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консуллиги Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Иркутскдаги ҳудудий бўлинмасига асосланиб, жароҳатланган орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганини маълум қилган.
Изоҳ (0)