Россияда ишлаб чиқарилган, Суриядан учирилган ракета ўзин мустақил давлат сифатида эълон қилган Шимолий Кипр турк республикасида, Тошкент қишлоғи яқинига қулади, деб хабар берди BBC.
Шимолий Кипр ташқи ишлар вазири Кудрет Озерсайнинг айтишича, ракета Суря ҳаво ҳужумига қарш мудофааси томонидан мамлакат ҳудудига Исрол ҳарбий-ҳаво кучлари ҳужумига нисбатан отилган бўлиши мумкин.
Ракета 1 июль куни соат кечаси 1:00 атрофида Никосиядан шимолда Сурия қирғоқларидан 225 километр масофада жойлашган тоғ ёнига тушган. Ракета қулагач тоғдаги ўрмон ёна бошлаган.
Қайд этилишича, Суриядаги объектлар бомбардировка қилиниши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.
Сурия армияси Дамашқ ва Хомс яқинидаги ҳарбий ракеталарни ўққа тутган Исроил ҳарбий самолётларига зарба берганини айтмоқда.
Изоҳ (0)