Суданда кузатилган оммавий норозилик намойишларида энг камида 7 киши ҳалок бўлди, 180 га яқин киши жароҳатланди, деб хабар берди «Эхо Москви».
Жароҳатланганлар орасида ўнлаб оғир аҳволдагилари бор.
«Миллионлар марши» номини олган норозилик намойишлари «Озодлик ва инқилоблар учун» альянси чақирувига кўра ўтказилди.
Акция иштрокчилари ҳарбийлардан мамлакат бошқарувини фуқаролик кучларига ўтказишни талаб қилган. Айрим ҳолларда намойиш иштирокчлар хавфсизлик кучлари билан тўқнаш келмоқда.
Мамлакатда норозилик намойишлари ўтган йилнинг охирида бошланган эди.
Изоҳ (0)