Хитой шарқидаги Аньхой провинцияси Бэнбу шаҳридаги кимё заводи портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар берди «РБК».
Маҳаллий ҳукумат маълумотига кўра, портлаш тахминан соат 18:00 да, ишчилар ўз шеригини резервуардан тортиб олишга уринган вақтда содир бўлган. У таъмирталаб резервуарни тозалаётган пайтда ичида қамалиб қолган.
Портлаш оқибатида шу ишчи ва яна бир нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлган. Тўққиз нафар қутқарувчилар жароҳатланган. Уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган. Заводда содир бўлган воқеа ҳолатини ўрганиш ишлари бошланган.
Аввалроқ Хитой марказида жойлашган Хэнан провинциясидаги биотехнологик корхона цехидаги портлашда олти киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)