Ливан мудофаа вазири Ильяс Бу-Сааб қозоғистонлик ҳамкасби билан телефон орқали бўлган мулоқотда Тенгиз қишлоғида маҳаллий аҳолининг ливанлик ишчиларга ташланганини танқид қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
У республика ҳукуматидан ливанлик диаспора ҳимоясини таъминлашни ва юзага келган вазиятни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилган.
Ливан ТИВ мамлакатнинг Қозоғистондаги элчихонаси фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам бериши, шунингдек, уларга Қозоғистонни тарк этиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этишини билдирган. Элчи Жискар ал-Хурининг баёнотига кўра, ҳозирда мамлакатни тарк этмоқчи бўлганларга рейс ташкиллаштирилмоқда.
Маҳаллий аҳоли ва чет эллик ишчилар ўртасидаги оммавий муштлашув ҳақида 29 июнь куни маълум қилинган эди. Можарога Sohsolited Contracting Endihering and Prourement S.A.L Offshore (CSER) компаниясининг ливиялик ишчисининг қозоқ қиз билан тушган ножўя сурати сабаб бўлган.
Изоҳ (0)