Бугун, 1 июль куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида 5,3 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон миллий фанлар академиясига асосланиб «ТАСС» хабар берди.
«5,3 магнитудали ерости силкинишлари соат 07:14 да қайд этилди. Зилзила ўчоғи 12 километр чуқурликда жойлашган», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, зилзила эпимаркази Тожикистонда, Қирғизистоннинг Қора-Тейит қишлоғидан 30 километр жануби-ғарбда жойлашган.
Зилзила оқибатида вайроналар ва жабрланганлар йўқ.
Изоҳ (0)