• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    1 июлдан автотранспортдаги видеорегистраторларда қайд этилган ҳуқуқбузарлик видеоёзувларини қабул қилиш синов тариқасида бошланди

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ўзининг 747-сонли «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги қарорини чиқарди.

    Ушбу қарорга асосан 2019 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш ишлари синов тариқасида ишга туширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: «Muzon-auto.ru»

    Фото: «Muzon-auto.ru»

    2019 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

    Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

    Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

    Жисмоний ва юридик шахслар видеорегистраторлар орқали йўл ҳаракати иштирокчилари (йўловчи ва пиёдалар бундан мустасно) томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини қайд этиши ҳамда уч иш куни ичида марказлаштирилган тизим (http://dyhxx.ejarima.uz) орқали ички ишлар органларига кўриб чиқиш учун юбориши мумкин.

    Видеорегистратор орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати тўғрисидаги видеоёзувда қуйидагилар аниқ акс эттирилиши лозим:

    содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати;

    транспорт воситасининг русуми ва давлат рақами белгиси;

    ҳуқуқбузарлик содир этилган сана ва вақт.

    Ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган видеоёзувларга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш тақиқланади.

    Ўзгартириш киритилган видеоёзувлар кўриб чиқилмайди, ҳажмини қисқартириш мақсадида видеоёзувнинг бевосита ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган қисмини кесиб олиш бундан мустасно (қоида тариқасида, видеоёзувнинг давомийлиги 120 секунддан ошмаслиги лозим).

    Ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган видеоёзувларни марказлаштирилган тизимга юборишда қуйидагилар тўлиқ кўрсатилиши лозим.

    Фуқаронинг исми, фамилияси, отасининг исми, доимий яшаш манзили, юридик шахснинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисоб рақами (видеоёзув юридик шахс вакили номидан тўлдирилганда);

    уяли телефон рақами ёки банк пластик картаси рақами ва электрон манзили;

    ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, сана ва вақт.

    Марказлаштирилган тизимга келиб тушган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилган видеоёзувлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маъмурий амалиёт инспектори томонидан уч иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

    Қуйидаги ҳолларда видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувлар асосида маъмурий иш юритилмайди:

    видеоёзувлар сифатсиз бўлганда;

    видеоёзувлар марказлаштирилган тизимга белгиланган талабларга риоя этмаган ҳолда юкланганда;

    видеоёзувларга ўзгартиришлар киритилган бўлса;

    видеоёзувда қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича қарор қабул қилинган ёки маъмурий иш юритилаётган тақдирда.

    Видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан уни юборган шахсга ўн беш кун муддат ичида электрон тарзда жавоб юборилади.

    Ҳуқуқбузарлик бўйича суд томонидан маъмурий жарима билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чораси қўлланган ҳолларда видеоёзувни юборган шахс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги «Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 15-сон қарорига мувофиқ рағбатлантирилиши мумкин.

    Рағбатлантириш ҳуқуқбузардан жарима ундирилгандан сўнг фуқаронинг уяли телефон рақами ҳисобига ёки банк пластик картасига, юридик шахснинг эса банк ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилган маблағлар ҳисобидан автоматик тарзда пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

    Шунинг билан биргаликда, http://dyhxx.ejarima.uz сайти биринчи марта ишга туширилаётганлиги, синовдан ўтган аналоглари йўқлиги сабабли, синов даврида тизимда айрим техник камчилик ва хатоликлар келиб чиқиши ҳамда қисқа муддатли тухталишлар бўлиши мумкинлигин маълум қиламиз.

    01.07.2019, 21:30   Изоҳ (0)   45153
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Халқаро гўзаллик танловида ғолиб бўлган ўзбекистонлик қиз, энг чиройли миллат деб топилган украинлар, Жиззахда пичоқланган шифокор ва куннинг бошқа хабарлари

    01.07.2019, 21:17

    Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментига янги бошлиқ тайинланди

    01.07.2019, 20:51

    Бош прокуратура мурожаатига кўра боғчалардаги онлайн навбатларни текшириш бошланди

    01.07.2019, 20:38

    Ўзбекистонда канализация ва рельеф майдонларга ифлослантирувчи моддаларни чиқариш хавфи юқори 14 мингга яқин корхона мавжуд

    01.07.2019, 20:30

    Сурхондарёда МИБ ходими дарёда чўкаётган болани қутқариб қолди

    01.07.2019, 20:25

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Генплан ҳар доим ҳам иқтисодий, сиёсий ёки бошқа ривожланишларга ёрдам беради, дегани эмас»

    01.07.2019, 20:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сенат хориждан қайтганларни ОИВ инфекцияси текширувидан мажбурий ўтказишга оид қонунни маъқуллади

    Ўзбекистон | 1 август, 21:12

    Рафинья “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 1 август, 21:02

    Машҳур фильмларда кино ижодкорлар кулгили хатоларга йўл қўйган ҳолатлар

    Кино | 1 август, 20:44

    Россия мигрантларнинг болаларига мактабларда бепул таълим беришни тақиқламоқчи

    Дунё | 1 август, 20:25

    Тошкент давлат тиббиёт университети талабаси Тошкент-Деҳли самолётида инсон ҳаётини сақлаб қолди

    Ўзбекистон | 1 август, 20:10

    Канада АҚШнинг янги божларига жавобан ўз манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 1 август, 19:55

    “Челси” Николас Жексонни “Барселона”га таклиф қилди

    Спорт | 1 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.