• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат хориждан қайтганларни ОИВ инфекцияси текширувидан мажбурий ўтказишга оид қонунни маъқуллади

    Сенаторлар уч ойдан ортиқ муддат чет элда бўлиб, Ўзбекистонга келганларни ОИВга мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш назарда тутилган қонунни маъқуллади.

    Foto: Senat
    Фото: Сенат

    Жорий йил 1 августда Сенатда одам иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) тарқалишига қарши курашиш, хусусий бандлик агентликлари ва аҳоли бандлигига доир қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун муҳокама қилинди.

    Қонунга мувофиқ узлуксиз 90 кун ва ундан ортиқ муддат хорижда бўлиб қайтган 18–60 ёшлар оралиғидаги фуқаролар ҳамда чет элликлар ОИВга мажбурий тиббий текширувдан ўтказилади.

    Foto: Senat
    Фото: Сенат

    Бунда Ўзбекистон фуқаролари ва мамлакатда доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан текширилади. Ишлаш учун республикага келган чет элликлар ёки фуқаролиги бўлмаганлар, мамлакатда доимий яшайдиган хорижликлар эса ўз маблағлари, иш берувчининг ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан кўрикдан ўтказилади.

    “Бундан ташқари, ОИВ/ОИТС ва сил касаллиги аниқланиши Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома беришни рад этиш учун асос бўлиши белгиланмоқда”, дейилади Сенат хабарида.
    Foto: Senat
    Фото: Сенат

    Мажлисда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори ўринбосари Баҳром Умаров хориждан келган фуқаро уч кун ичида текширувдан ўтиши шартлигини айтган.

    “ОИВ ва сил касаллиги текширувидан ўтказиш ҳукумат томонидан белгиланади. Янги қонунга мувофиқ, фуқаро республика чегараларидан кириб келгани тўғрисида Давлат персоналлаштириш марказидан маълумот олинади. Шунинг асосида ўша кун ўзида бириктирилган тиббиёт ходими ва ички ишлар нозири томонидан фуқаро оила аъзолари билан профилактик тушунтириш ишлари ўтказилади. Фуқаро уч кун ичида тиббий текширувдан ўтиши шартлиги тўғрисида огоҳлантирилади. Ҳукуматда бу бўйича лойиҳа тайёрланган”, деган марказ масъули.
    Foto: Senat
    Фото: Сенат

    Қонунда Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётганларни бораётган мамлакати қонунчилиги, давлатда бўлиш қоидалари бўйича ўқитишни ташкил этиш мажбурияти хусусий бандлик агентликларига бериладиган лицензия шартларидан бири этиб белгиланган. Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

    Таҳлилларга кўра, 2024 йилда Ўзбекистонга узоқ муддат чет элда бўлиб қайтган 1,7 миллион фуқаронинг фақат 434 минг нафари (25 фоизи) ихтиёрий равишда ОИВ/ОИТСга текширилган. Уларнинг 1 минг 512 нафарида мазкур касаллик аниқланган. Ўтган йили 12,7 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтиёрий равишда ОИВ/ОИТСга текширилган. Улардан 81 нафари ҳам ушбу касалликка чалингани аниқланган.

    1 август, 21:12   Изоҳ (0)   1416
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Медведевнинг таҳдидига жавобан АҚШнинг иккита ядровий сув ости кемасини Россия яқинига жойлаштиришни буюрди

    Дунё | 2 август, 10:10

    2,2 млрд долларлик касса: 2025 йилнинг энг кўп даромад келтирган 10 та фильми

    Маданият | 2 август, 09:45

    Родриго “Ливерпуль”га ўтишга розилик билдирди — ESPN

    Спорт | 2 август, 09:37

    Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 2 август, 09:31

    “Бола мактабда ўқишни 7 ёшдан бошлаши ниҳоятда кеч” — Баҳодир Ғаниев Ўзбекистон таълим тизими ҳақида

    Ўзбекистон | 2 август, 09:10

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.