Республика бўйича маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда ҳамда хизмат кўрсатишда сувни ифлослантирувчи моддалардан фойдаланадиган, уларни канализация ва рельеф жойга чиқариб ташлайдиган 13 490 та корхоналар мавжуд. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вакилларининг 1 июль куни журналистлар билан ўтказилган очиқ мулоқотида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Таъкидланишича, сувни ифлослантирувчи моддалардан фойдаланиб, уларни канализация ва рельеф жойга чиқариб ташловчи корхоналарнинг 6 415 тасини умумий овқатланиш шохобчалари ташкил этади.
Шунингдек, 3 910 та нефть маҳсулотлари билан боғлиқ, 1 314 та автомобилларни ювиш, 772 та қоғоз маҳсулотларини қайта ишлаш, 356 та ёғ-мой ишлаб чиқариш, 278 та гўштни қайта ишлаш, 207 та алкоголь ва алкоголсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 85 та кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 46 та металлни қайта ишлаш, 39 та тўқимачилик маҳсулотларини бўяш, 38 та терини қайта ишлаш, 30 та унни қайта ишлаш бўйича хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд бўлиб, улар канализация ва рельеф майдонларга ифлослантирувчи моддаларни чиқариш хавфи катта корхоналар ҳисобланади.
Изоҳ (0)