Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан мактабгача таълим вазирлигига қилинган мурожаатга кўра, давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли йўлланмалар олиш бўйича электрон навбат (OpenEMIS)га қўшимча ҳисобга олиш ва мониторинг жорий этилмоқда. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг Telegram’даги каналида хабар қилинди.
Шу муносабат билан болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича аризалар, шунингдек, улардаги бўш жойлар ҳақидаги маълумотлар қўшимча такширувдан ўтказилади.
«Бу текширув жорий йилнинг 24 июлига қадар давом этади. Ушбу санагача давлат хизматлари қўрсатиш вақтинчалик тўхтатилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)