Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг 1/4 финали доирасида навбатдаги 2 та учрашув якунланди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Чили терма жамоаси Колумбия термасига қарши майдонга тушди.

Беллашувнинг асосий вақтида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди ва пенальтилар сериясида чилиликлар Колумбиядан устун келди (0:0, пенальтилар серуяси — 5:4).

Шу тариқа Чили мусобақанинг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Оскар Табарес қўл остидаги Уругвай терма жамоаси Перу термаси билан баҳсга киришди.

Мазкур ўйиннинг асосий вақти дуранг натижа билан якунланди. Пенальтилар сериясида уругвайликлар Перуга 4:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақадаги юришини тўхтатди.

Эндиликда Перу терма жамоаси 4 июль куни бўлиб ўтадиган Копа Американинг ярим финалида Чили билан беллашади.

Копа Америка—2019

1/4 финал баҳси

28 июнь, жума

КолумбияЧили 0:0 (пенатилар серияси — 4:5)

Колумбия – Оспина, Медина, Санчес, Мина, Тесилё, Урибе (Кардона, 67), Куадрадо, Барриос, Хамес, Мартинес (Диас, 81), Фалькао (Сапата, 77).

Чили – Аряс, Boseжур, Исла, Марипан, Фуэнсалида (Павес, 75), Видаль, Варгас, Арангис, Санчес, Пулгар, Медель.

Огоҳлантиришлар: Арангис (8), Медина (44), Видаль (59), Куадрадо (70), Хамес (88).

Уругвай—Перу 0:0 (пенальтилар серияси — 4:5)

Уругвай: Муслера, Касерес, Годин, Гонсалес, Ҳименес, Нандес (Торрейра, 57), де Арраскаэта, Бентанкур, Вальверде (Стуани, 90), Суарес, Кавани

Перу: Галесе, Трауко, Адвинкула, Самбрано, Абрам, Йотун, Флорес, Куэва (Руидиас, 85), Каррильо (Гонсалес, 75), Тапия, Герреро

Огоҳлантиришлар: Годин (33), Самбрано (49), Куэва (63), Вальверде (70)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Қишда касал бўлмасликнинг синалган 5 та усули
Маҳаллий
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси ва яна 3 масъулга ҳайфсан берилди
Дунё
«Россия баҳорда янги ҳужум бошлаш учун Украинадаги урушни музлатмоқчи» — Столтенберг