Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Жоржия шаҳридаги Хартсфилд-Жексон аэропортида аёл киши онаси билан Orlandoга отланган болаларни ўғирлашга уринди, деб хабар берди Forum Daily.

Фото: Forum Daily

Фото: Forum Daily

Ҳолат кузатув камералари томонидан қайд этилди.

Кадрда қизил шляпа кийган номаълум аёлнинг болалар аравачасида ўтирган қизчанинг олдига келиб уни ушлаб олганини кўриш мумкин. Қизчанинг онаси аёлни ҳайдайди, шунда у иккинчи болага ташланиб, уни олиб қоча бошлайди.

Ён-атрофдаги одамлар ёрдамга келиб аёлнинг қўлидан болани тортиб олган. Аэропорт қўриқлаш хизмати эса бола ўғирлаган аёлни ерга йиқитган.

Кейинроқ аёлнинг шахси аниқланган. У канзаслик 26 ёшли Эстер Дениелс эканлиги айтилмоқда.

«Унинг ҳаракатлари жуда ғалати эди. Ҳозирча уни руҳий носоғлом эканлиги ҳақида хулосага келишга эрта, бироқ унинг ҳаракатлари соғлом одамникига ўхшамас эди», — дейди аэропорт қўриқлаш хизмати вакилларидан бири.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди