Россиянинг Иркутск вилоятида кузатилган кучли ёмғир учта дарё сувининг ўзанидан тошишига олиб келди, деб хабар берди TJournal.
Ҳудудда фавқулодда ҳолат режими жорий қилинган. 31 та аҳоли яшаш пунктида электроэнергия ўчиб қолган.
29 июнь куни тонгда сув тошқини 3,8 мингта уйга зарар етказган, уларда 9 минг киши яшаши айтилмоқда.
Энг оғир вазият 40 минг киши яшовчи Тулун шаҳрида кузатилмоқда. Бу ерда 900 та уй сув остида қолган.
28 июнь куни Ие дарёсидаги ҳимояси дамбаси ўпирилиб кетганидан кейин қутқарувчилар эвакуация ишларини бошлаган.
Ўша куни кечқурун сув тошқини даражаси 12 метрга етган.
ФВВнинг қайд этишича, бир-икки кун ичида вазият янада оғирлашади.
Тулунда автомоби станциясини сув босган ҳамда жамоат транспорти ҳаракатланмаяпти.
Ҳодиса оқибатида энг камида бир киши ҳалок бўлган, уч киши бедарак йўқолган. Юзлаб одамлар вақтинча яшаш жойида, 16—18 киши эса касалхонада.
https://www.instagram.com/p/BzP4sM5FWcK/
https://www.instagram.com/p/BzQNnwkiJV8/
https://www.instagram.com/p/BzQfmANHKxg/
https://www.instagram.com/p/BzQa_bwIIG7/
Изоҳ (0)