Таниқли акробат Ник Валленда ҳамда унинг синглиси Лияна Нью-Йоркдаги Таймс-сквер майдони жойлашган осмонўпар бинолар орасига тортилган арқондан юриб ўтди, деб хабар беради «Газета.ru».
Таъкидланишича, дорнинг узунлиги 396 метр бўлиб, у бинонинг 25-қаватидан тортилган.
Эркак синглиси томон ҳаракатланган ва дорнинг ўртасида улар бир-бирининг қаршисидан чиққан. Шундан сўнг, акробатлардан бири иккинчисининг устидан ўтиб, йўлни давом эттирган.
Лияна Валленда 2017 йили дордан йиқилиб кўплаб жароҳатлар билан шифохонага тушганидан сўнг, мазкур трюкни бажаришга қарор қилган.
Изоҳ (0)