Оқ уй Фаластин — Исроил можаросини ҳал этишга қаратилган иқтисодий режани эълон қилди.
Мазкур ҳужжатга кўра, 10 йил давомида Фаластин, Миср, Иордания ва Ливанга 50 миллиард доллар ажратиш кўзда тутилмоқда. Бу маблағнинг ярмини Фаластин, қолганини қўшни давлатлар олиши мумкин.
Инвестициялар Фаластин ялпи ички маҳсулотини 10 баравар ошириш, ишсизлик даражасини 30 фоиздан 10 фоизгача бўлган кўрсаткичга тушириш, шунингдек, қашшоқлик даражасини икки баравар қисқартириш учун зарур.
Ушбу режа ёки «аср келишуви» АҚШ томонидан ташкилланган ва Баҳрайнда ўтказиладиган Фаластин бўйича халқаро форум арафасида эълон қилинди.
Изоҳ (0)