Истанбул мэрлигига қайта ўтказилган сайловда Туркиянинг мухолифатдаги Республика халқ партияси номзоди Акром Имомўғли яна бир бор ғолиб бўлди, дея хабар беради Meduza.
Anadolu агентлигининг маълум қилишича, санаб чиқилган 99,37 фоиз бюлеттенга кўра, Имомўғли 54,3 фоиз овоз тўплаган.
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон бошчилик қиладиган Адолат ва тараққиёт партиясининг номзоди, собиқ бош вазир Бинали Йилдирим эса 45,09 фоиз овоз йиққан.
Истанбул мэрлигига сайлов 31 март куни ўтказилган эди. Имомўғли Йилдиримдан кўроқ овоз тўплаб, ғолиб чиққанди: ўша куннинг ўзида мухолифатнинг яна бир номзоди Анқара мэрлиги сайловида ҳам ғолиб чиққан. Имамўғли Истанбул мерлиги лавозимида иш бошлаган, бироқ Туркия Марказий сайлов комиссияси май ойида Адолат партиясининг талабига кўра, сайлов натижаларини бекор қилганди.
Изоҳ (0)