20 июнь куни АҚШ Уммон кўрфазида танкерларга қилинган ҳужум ва Америка учувчисиз учиш қурилмасининг уриб туширилиши сабаб Эрон қуролланиш тизимига киберҳужум уюштирди, деб хабар беради BBC.
Маълум қилинишича, киберҳужум натижасида Эрон ракета қурилмаларини бошқарувчи компьютер тизимлари ишдан чиқарилган.
АҚШ мазкур ҳужумни Уммон кўрфазидаги танкерларга ҳужум ва ўзининг дронини уриб туширилишига қасос сифатида амалга оширган.
Мустақил манбалар Эрон қуролланиш тизимига етказилган зарарни ҳозирча тасдиқлагани йўқ.
Киберҳужумга бир неча ҳафта давомида тайёргарлик кўрилган. Мақсад АҚШ разведка дронини уриб туширган ракета батареяларини ишдан чиқариш бўлган.
АҚШ киберхавфсизлиги агентлиги директори Кристофер Кребснинг сўзларига кўра, Эрон томонидан Америка ҳукумати ва иқтисодий обеткларига бир неча бор киберхавф қайд этилган. Эрон разведка хизмати турли усуллар орқали АҚШ компьютерлар тармоғини назорат остига олишга уринган.
Изоҳ (0)