Ижтимоий тармоқларда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Грознийдаги қароргоҳи олдида содир бўлган отишманинг видеоси пайдо бўлди, дея хабар беради «Газета.ru».
Видеода йўлнинг ўртасида турган машинани ва ундан сал нарида ётган одамнинг жасадини кўриш мумкин. Бутун тасвир давомида отишманинг, шунингдек, одамлар қичқириғи ва машиналарнинг сигнализация овози эшитилган.
Маълум бўлишича, икки нафар номаълум шахс Чеченистон раҳбари қароргоҳи олдидаги ёл-патруль постига ҳужум қилган. Ҳужум оқибатида икки нафар полициячи яраланган, жиноятчилардан бири воқеа жойида ўлдирилган.
Изоҳ (0)