• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Марказий Осиё Хитой ва Россия ўртасида. Трамп иккинчи муҳлатга сайланадими? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади. 

    Марказий Осиё: Таъсир учун кураш

    Фото: AP

    Фото: AP

    Wall Street Journal нашри «АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишга тайёрланаётган бир пайтда Россия ва Хитой Марказий Осиёда, шу жумладан, Афғонистонда ўз таъсир доирасини кенгайтириш борасида рақобар қилмоқда», деб ёзади.

    Ҳар икки давлат Афғонистонда жангариларнинг кучайишини ва уларнинг қўшни давлатлар тинчлигига таҳдид солишидан хавфсирамоқда. Шу билан бирга, Хитой минтақа тиккан миллионлаб долларларини ҳимоя қилмоқчи.

    Москва ва Пекин кейинги йилларда америкапараст Кобул ҳукуматининг заифлашуви, «Толибон» мавқеининг ўсиши ИШИД ва бошқа жангари гуруҳларининг фаоллашуви туфайли агрессив ҳаракатларини кучайтирмоқда.

    Трамп Золмай Ҳалилзодани Афғонистонни барқарорлаштириш масалалари бўйича махсус вакили қилиб тайинлагандан бери, у расмий Москва ва Пекинни ҳамкорликка кўндириш учун бор кучини ишга солмоқда. Унинг ҳаракатлари ҳам натижа бермоқда. Ўтган ҳафта Владимир Путин Россия ва АҚШ бирга олиб борган ҳаракатларини олқишлаб, бу яхши натижаларга олиб келишини таъкидлади. Путиннинг баёноти «Толибон» вакиллари Пекинда олиб бораётган музокаралар давомида янграгани қизиқ ҳолат.

    Вазиятни барқарорлаштириш жараёнини тезлаштириш учун Москва ва Пекин «Толибон» вакилларига БМТ томонидан қўйилган ҳаракатланиш тақиқини бекор қилишга ёрдам берди. Натижада улар Қатарда ўтказилган музокараларда қатнашди. Россия ва Хитой АҚШ билан бирга мужоҳидларнинг баҳорги ҳужумларини қоралади.

    Биргаликдаги ҳаракатлар ижобий самара беришига қарамасдан, Россия ва Хитой мустақил равишда «Толибон», афғон ҳукумати, парламент аъзолари ва афғон сиёсий гуруҳлари билан алоқаларини кучайтирмоқда.

    Пентагон ҳисоботига кўра, Хитой Бадахшоннинг шимоли-шарқий ҳудудида афғон бригадасини тузиш учун 85 миллион доллар маблағ ажратган. Бу, албатта, Бадахшон чегарасини ҳимоя қилиши учун ажратилган маблағдир. Бундан ташқари, Ваҳон йўлагида Хитой томонидан молиялаштирилаётган ҳарбий база қурилмоқда.

    2015–2016 йилларда Хитой Тожикистон билан унинг чегараасида 30 тадан 40 тагача чегара қўриқхонаси қуришга келишиб олган эди. Битимга кўра, тожик-афғон чегарасининг каттагина қисмига тожик чегарачилари ўрнига хитойлик чегарачилари жойлаштирилган. Тожикистонлик бир мансабдорнинг айтишича, Хитой чегарачилари тўлиқ назорат қиладиган ҳудудлар бор. Хитойликлар бу ерларни ўз машиналарида назорат қилмоқда.

    Москванинг ҳаракатлари ҳам тажовузкор тус олган. Ўтган йили рус ҳукумати Кобулнинг Жузжон вилоятидаги исломий гуруҳларга ҳаво зарбалари беришга рухсат беришни талаб қилган. Ҳозирча рад жавобини олган.

    Аччиққина сабоққа эга Россия ҳарҳолда Афғонистонга бостириб кирмаса керак. Россия Афғонистон билан сиёсий алоқаларни мустаҳкамлаши, аввало, АҚШга кучини кўрсатиб қўйиш билан боғлиқ.

    АҚШнинг Афғонистонни тарк этиши Марказий Осиёда Россия ва Хитой рақобати кучайишига олиб келди.

    Афғонистондаги жангари гуруҳларга қарши туриш мақсадида Москва ва Пекиннинг Марказий Осиёда ўз ҳарбий салоҳиятини оширишига сабаб бўлиши кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин.

    Хусийлар ҳужумга ўтмоқда

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Яманнинг исёнчи хусийлар бошқарадиган Al Masira телеканали уларнинг Саудия Арабистонидаги Абҳа аэропортидаги бошқарув минорасини қанотли ракета ёрдамида ишдан чиқаргани ҳақида хабар қилди, деб ёзади Foreign Policy нашри. Арабистон ҳукумати ракета терминалга келиб тушгани ва натижада 26 одам ярадор бўлганини баён қилди.

    Олдинги ракета ҳужумларидан фарқли равишда, бу сафарги ракета ҳужумлари Эрон манфаати учун уюштирилгани айтилмоқда.

    Хусийлар Арабистон ва унинг иттифоқчилари ҳаво зарбаларига қарши вақти-вақти билан ракета ҳужумлари уюштириб туради. Бу ракеталар келиб чиқиши Эронга бориб тақалади.

    Совет даври маҳсулоти бўлган KH-55 қанотли ракеталари 2001 йили ноқонуний равишда Украина ҳукумати тарафидан Эронга берилган. Эрон бу ракеталарни мустақил равишда такомиллаштириб келмоқда. 2014 йилдан бери эса Эрон мустақил ҳолда ўз ракеталарини ишлаб чиқармоқда.

    Бу сафарги ракета ҳужуми Эрон вазиятни кескинлаштиришга тайёрлигини билдириши ёки янги ракеталарни уруш шароитида синаб кўраётганидан бўлиши мумкин.

    Баъзилар хусийлар Эрон қуроли бўлиб хизмат қилмоқда деса, айримлар хусийлар мустақил ҳолда ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин деб айтмоқда.

    Хусийлар ёки «Ансоруллоҳ» ҳаракати 90-йилларда Яман ҳудудидаги Зайд тоғ тизимида ташкил топган. Кейинроқ мазкур ҳаракат Саъд вилоятида кучли таянчга эга бўлди. Зайдчилик шиа мазҳабининг бир йўналишидир. Аммо зайдчилик Эрондаги шиаликдан тубдан фарқ қилади. Давом этаётган урушлар сабаб зайдлар ҳаракати кўпроқ «Ҳизбуллоҳ»га ўхшаб бормоқда.

    Хусийларнинг ракета ҳужумлари тобора аниқ тус олиб бормоқда, бу эса Эрон уларни қўллаётганига ишора. Чунки хусийларнинг ҳарбий захиралари тугаб қолган, бу эса Эрон учун айни муддао бўлиб, улардан кўпроқ фойдаланмоқда.

    Бошқа тарафдан, Эрон Трампнинг дўқ-пўписаларини қуруқ гап-сўз деб баҳолаётган бўлиши ҳам мумкин. Ҳарҳолда Эрон раҳбарлари Вашингтон Теҳронга қарши уруш очолмайди деган фикрда.

    Эрон Ғарб ва Саудия Арабистонини сабрини синаб кўрмоқдами (ракета ҳужумлари орқали) ёки Яман хусийларига мазҳабда яқинлиги боис ёрдам бермоқдами, яқин ҳафталарда кечадиган сиёсий ўзгаришлар аниқлик киритиб беради.

    Трамп Оқ Уй учун кураш бошлади

    Фото: Business Insider

    Фото: Business Insider

    Дональд Трамп 2020 йилги президент сайловида қатнашажагини эълон қилди, лекин унда ғалаба қилишга умид йўқ дейиш соддалик бўлар эди.

    Кўпчилик Дональд Трамп Оқ Уйда узоқ ушланиб қолмайди деб ўйлаган эди, лекин у ҳозир ҳам шу ерда ва бунинг устига иккинчи марта президентлик курсисига ўтирмоқчи эканини маълум қилди.

    Трамп 2016 йилги сайловда ғалаба қилганида кўпчилик унинг истеъфоси фақат вақт масаласи деб ўйлаган эди. Чунки президентлик тақдир эркатойи бўлган Дональд Трамп олдида кўндаланг турган энг мураккаб вазифа эди. Ўшанда Трамп учун гольф ўйнаш, Twitter’да машҳур шахсларни беҳурмат қилиш ва Fox News’ни кўриш афзалдай туюлган эди.

    Иқтисодий аҳвол Трампга зарар келтирмади. Трамп истеъфога чиқавермагач, оптимистлар энди уни ҳокимиятдан четлатишади деб умид қила бошлади. Аммо ҳатто Рашагейт атрофидаги жанжаллар ҳам Трампни ҳокимиятдан кетказа олмади.

    Импичмент шунчаки лавозимдан четлатишдан фарқ қилади. Бу Сенатнинг иши. Сенат эса «филлар» қўлида, улар ўз партиясининг етакчисига ҳужум қилишдан манфаатдор эмас.

    Уни вазифасидан кетказишмагач, иқтисодиётдаги қониқарсиз аҳвол туфайли Трамп кетишга мажбур бўлади деб умид қилишди. Трамп ҳокимиятга келиши биланоқ иқтисодиёт қулайди деб кутишди. Бунга дастлаб президент солиқларни камайтиргани, сўнг унинг тажовузкор бож сиёсати, кейин эса давлат қарзларини 2 миллиард долларга кўпайтириши сабаб деб айтишди. Эҳтимол, оптимистлар келажакда ҳақ бўлиб чиқар. Лекин ҳозирда АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан кучли, ишсизлик даражаси кейинги 50 йил ичида энг паст – 3,6 фоизни ташкил қилмоқда.

    Трампнинг яна бир афзаллиги бор, у ҳам бўлса кейинги юз йилликда тўрт президентдан бошқа барча президентлар икки мартадан президент этиб сайланган.

    Америкаликларнинг бир қисми Трампнинг Путинга ихлосмандлигидан, ирқчиларни қўллашидан хавотирга тушса, яна бир қисми унинг тарафдорлари. Амалда эса оддий америкаликлар учун сиёсатдан кўра ўз шахсий ҳаёти муҳимроқ.

    Америкаликларни болалигидан бошлаб энг яхши мамлакатда яшашлаига ишонтириб келишади. Лекин кўпчилик аслида бу тўғри-тўғри эмаслигини текшириш учун чет элга чиқмаган.

    Республикачилар узоқ йиллар мобайнида маориф тизимини келажакка сармоя сифатида бееътибор қолдириб, маорифни бюджетга зарар, исрофгар ва қимматга тушадиган тизим сифатида қўпориб келишди. Америкалик ўқувчилар математика, табиий фанлар ва ўқиш борасида бошқа мамлакатлардан ортда.

    Бугунги АҚШ келишиб бўлмайдиган икки оқимга ажраб қолган. Кимга овоз бериш масаласида бир фикрга келиш учун оддий америкаликлар ҳақиқатни ёлғондан ажратиб ола билармикин.

    Ўтказилган сўров натижаларига кўра, Трамп сиёсатини америкаликларнинг 44 фоизи дастаклаб келмоқда. Аммо сўровлар ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди. 2020 йилги президент сайловига 500 кундан камроқ вақт қолди. Бу вақт ичида нималар бўлишини вақт кўрсатади. Оптимистлар умид қилса бўлаверади.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    23.06.2019, 08:50   Изоҳ (0)   60709
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда йўлтанламас пиёдаларга бориб урилди. 4 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланди

    23.06.2019, 08:15

    Трамп Эронга ҳарбий зарба бериш фикридан Fox News телеканали бошловчисининг маслаҳатидан сўнг қайтган

    22.06.2019, 23:54

    Путин Россиянинг Жанубий Курил оролларини топшириш бўйича режаси йўқлигини маълум қилди

    22.06.2019, 22:32

    Ботсванада заҳарланган филларни еган 500 дан ортиқ калхат нобуд бўлди

    22.06.2019, 17:42

    Трамп Эрон билан уруш «мисли кўрилмаган талофатлар»ни келтириб чиқаришини билдирди

    22.06.2019, 14:40

    Гавайида самолёт қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

    22.06.2019, 13:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.