Россия президенти Владимир Путин мамлакат Жанубий Курил оролларини Японияга топширмоқчи эмаслигини маълум қилди, дея хабар бермоқда Meduza.
«Бизда бундай режа йўқ», — деб айтган Путин «Россия 1» телеканалидаги информацион дастурга берган интервьюсида. Қайд этишларича, Путин Жанубий Курил оролларида кўтарилган Росия байроғини туширишга тўғри келмайдими, қабилидаги саволга шундай жавоб берган.
Совет Иттифоқи Иккинчи Жаҳон уруши якунларига кўра Жанубий Курил оролларини ўз таркибига қўшиб олган. 1956 йили СССР Япония билан тинчлик декларациясини имзолаб, тинчлик шартномасига ҳам қўл қўйилгач, Шикотан ва Хабомаи оролларини Японияга қайтариб беришни ваъда қилган.
Бироқ Япония ҳукумати кейинги йилларда фақат иккита эмас, балки барча оролларнинг қайтарилишини талаб қилгани учун, Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг икки мамлакат ўртасида тинчлик шартномаси ҳали ҳам имзоланмаган.
Изоҳ (0)