АҚШнинг Гавайи штати шимолида икки моторли King Air самолёти ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ҳодиса оқибатида 9 киши ҳалок бўлди.
Hawaii News Now маҳаллий порталининг маълумотига кўра, вафқулотда вазиятлар хизмати ҳалокат жойига етиб келганида самолёт бутунлай аланга ичида қолган. Ёнғиндан чиққан тутунни ҳалокат жойидан бир неча километр узоқликдан кўриш мумкин бўлган.
Ҳалокат самолёт парвозга кўтарилган вақтда содир бўлганми ёки қўнаётганидами, ҳозирча номаълум. Ҳалокат юз берган ҳудудда транспорт ҳаракати вақтинча чекланган.
Изоҳ (0)