АҚШ делегацияси БМТ Хавфсизлик Кенгашини Эрон билан юзага келган вазиятни муҳокама қилишга чақирди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
АҚШ БМТдаги миссияси вакилларининг таъкидлашларича, улар «Хавфсизлик Кенгашига сўнгги вақтларда Эрон атрофида содир бўлаётган воқеалар, шунингдек, яқинда танкерлар билан юзага келган можаро бўйича ўтказилган терговга оид қўшимча маълумотларни етказиш» ниятида.
Эроннинг тажовузкорона ҳаракатлари сабаб Яқин Шарқ минтақасидаги вазият сезиларли даражада кескинлашган. Хусусан, Қўшма Штатлар Уммон кўрфазида портлатилган иккита тижорий танкер бўйича масъулиятни Теҳрон зиммасига юкламоқда.
Изоҳ (0)