21 июнь, жума куни Ироқ пойтахти Бағдоддаги масжидда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, террорчи масжид ичига кириб, ўзини портлатиб юборган.
Ҳодиса натижасида 10 киши ҳалок бўлди, 30 киши тан жароҳати олди.
Одатда, жума кунлари масжидга кўпчилик ташриф буюриши маълум.
Айни пайтда, хавфсизлик хизмати воқеа жойини ўраб олган, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)