Қирғизистоннинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари республикада тақиқланган «Ҳизб ут-таҳрир» экстремистик ташкилоти тарафдорлари гуруҳини қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Қирғизистон ички ишлар вазирлиги миллий хавфсизлик қўмитаси билан ҳамкорликда Норин вилоятидаги Ат-Башинский туманида ташкилотнинг олти нафар аъзоси турар-жойида санксион текширувлар ўтказилди», — дейилади хабарда.
Уларнинг барчаси қўлга олинган, ҳибсга олинган шахсларнинг исм-фамилияси тергов сири ҳисоблангани боис ошкор этилмаган.
Уларга нисбатан «Экстремистик ташкилотни ташкил этиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчилар вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)