Қирғизистонда парламент комиссияси собир президент Алмазбек Атамбаевга қарши жиноий иш қўзғатиш учун етарли асос топди, деб хабар берди «Эхо Москви».
Алмазбек Атамбаев унинг бошқарув тузумига қарши бўлганларга нисбатан уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва репрессияда айбланмоқда.
Депутатлар Атамбаев кенг қамровли лойиҳаларда, хусусан, коррупция бўйича жиноий иш қўзғатилган Бишкек Иссиқлик электростанцияси модернизацияда иштирок этганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)