Венесуэла ҳукумати мухолифат етакчиси Хуан Гуайдони қотилларни ёллаш учун давлат маблағларини ўзлаштиришда айблади, деб хабар беради «Газета.ru».
Мазкур айбловни Венесуэла ахборот ва алоқа вазири Хорхе Родригес маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Венесуэла ҳукумати Гуайдонинг коррупция келишувларига алоқаси борасида далилларга эга. Шунингдек, Родригеснинг қўшимча қилишича, келишув иштирокчилари Венесуэланинг хориждаги давлат компанияларига тегишли маблағларни ҳам ўмарган.
Изоҳ (0)