АҚШ ноябрь ойига қадар «аср келишуви» номини олган Яқин Шарқни барқарорлаштириш режасининг сиёсий қисмини эълон қилмайди. Бу ҳақда АҚШ махсус вакили Жейсон Гринблаттга асосланиб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Maxсус вакилнинг сўзларига кўра, АҚШ маъмурияти мазкур режани ёз фаслида оммага эълон қилишни хоҳлаган. Бироқ режага Исроилда бўлиб ўтадиган янги сайловлар сабаб тузатиш киритилади.
Гринблаттнинг қайд этишича, «аср келишуви» АҚШдаги сайловолди кампаниясига таъсир кўрсатмайди.
АҚШ Дональд Трамп президент этиб сайланганидан буён Яқин Шарқни барқарорлаштириш бўйича «аср келишуви» деб номланган дастурни ишлаб чиқмоқда.
Изоҳ (0)