Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ташаббуси билан «Китобхон шаҳар» лойиҳаси амалга оширилди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Шаҳарнинг марказий туманларида ўрнатилган китоб жавонларидан бемалол китобни олиб мутолаа қилиш ёки китоб қолдириш мумкин. Асосийси, шаҳарликлар шаҳар ҳокимлигининг ушбу хизматидан фаол равишда фойдаланмоқда.
Янгиликлардан яна бири – электрон кутубхонадир. Ташкил этилган Wi-Fi ҳудудлардаги Smart Book Challenge устунлари олдида QR-код ёрдамида китобни смартфон ёки планшетга юклаб олиш мумкин.
Изоҳ (0)