Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 18 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 17 сўм 6 тийинга қимматлашиб, 8535 сўм 74 тийинга етган.
Евро курси эса 86 сўм 52 тийинга арзонлашиб, 9566 сўмни ташкил этмоқда.
Бир Россия рубли эса 1 сўм, 24 тийинга қимматлашиб, 132 сўм 57 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 101 сўм 19 тийинга арзонлашиб, 10 746 сўм, 50 тийинни ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ (0)