Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз Instagram’ида Европа Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могеринини туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда Sputnik хабар қилади.
Комилов ўз табригида Европа ва Марказий Осиё давлатлари муносабатларида янги кун тартиби белгиланишида Федерика Могерини катта ҳисса қўшганини алоҳида қайд этди.
«Бугун Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могеринини туғилган куни билан табриклаш менга мамнуният бахш этади. У Европа Иттифоқининг нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё мамлакатлари билан янги кун тартибининг муҳим муаллифларидан биридир», — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Федерика Могерини билан 2017 йилнинг июль ойида Брюсселда учрашиб, уни Самарқандга таклиф этган эди. Шундан сўнг, Еврокомиссия раиси Ўзбекистонга икки маротаба ташриф буюрди: биринчи бор — 2017 йилнинг ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланиш анжуманида иштирок этиш учун ва иккинчи маротаба эса 2018 йилнинг март ойида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича Тошкент анжуманида иштирок этиш учун.
Изоҳ (0)