Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлардан фуқаролар кўпроқ қайси манбалар орқали хабардор бўлаётганликлари ҳақида ўтказилган сўров якунланди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммилий ҳаракати матбуот хизмати маълум қилди.
Унда жами 1953 нафар респондент иштирок этди.
Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 881 нафари, яъни 45 фоизи маълумотларни кўпроқ интернет сайтлар орқали олишини маълум қилганлар.
729 киши, яъни сўралганларнинг 37 фоизи «ижтимоий тармоқлар орқали» деган жавоб вариантини танлади.
Респондентларнинг 7 фоизи шахсий блоглар, 4 фоизи эса телевидениени маъқул кўришини билдирган.
Изоҳ (0)