Жорий йилнинг 5 ойи давомида 417 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсга нисбатан 420 жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев маълум қилди, дея хабар беради ЎзА.
Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 5 нафари республика, 17 нафари вилоят ва 262 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келган.
Таъмагирликка йўл қўйганларнинг 61 нафари прокуратура органлари ходимлари бўлган.
Мазкур жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 35 миллиард 652 миллион 726 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 25 миллиард 160 миллион 870 минг сўми ёки 70,5 фоизи ундирилган.
Изоҳ (0)