Ўзбекистонда 2019 йил 5 ойида 136 та қотиллик содир этилди. Бу ўтган йилга нисбатан 27,6 фоизга кам, дея хабар беради ЎзА.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги матбуот анжуманида Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошевнинг қайд этишича, ўтган вақт мобайнида жиноятчилик 30,4 фоизга камайган.
Прокуратура органлари томонидан 2019 йил 5 ойида жами 3 минг 497 жиноят иши қўзғатилган. Шундан 2 минг 462 жиноят иши тамомланган.
Бу жараёнда 2 минг 881 нафар шахсга нисбатан 1 минг 844 жиноят иши судга юборилган.
Давлат органларининг фуқароларга бевосита таъсир қилиши мумкин бўлган 15 минг қарори қонунга мувофиқлаштирилди.
Изоҳ (0)