Наманган вилоят ҳокимлиги биносида Голландиянинг Halal Correct Certification сертификатлаштириш идораси ҳамда Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази масъуллари ҳамкорлигида учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Наманган шаҳрида «Ҳалол» сертфикатлаштириш идорасини ташкил қилиш, вилоят ва республика миқёсида йўналиш бўйича сертификатлаштириш ишларини йўлга қўйиш, ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи корхоналарга яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш масалалари келишиб олинди.
Шу куннинг ўзидаёқ Давлат хизматлари маркази томонидан Halal Correct Certification Uzbekistan масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди.
Изоҳ (0)