Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жанубий Корея шу ҳафтада КХДРга озиқ-овқат ёрдами учун БМТ ҳисобига 8 миллион доллар ўтказади, деб хабар берди «ТАСС».

Фото: Armenpress

Фото: Armenpress

«Маблағлар БМТ ҳисобига сешанба ёки чоршанба куни ўтказилади», — деган КХДР билан алоқаларни назорат қилувчи вазирлик вакили.

КХДРда 2019 йилда рекорд даражада қурғоқчилик кузатилган. Мамлакатда январь ойидан 15 майгача атиги 56,3 миллиметр ёғингарчилик бўлган. Бу сўнгги 102 йил давомидаги энг паст кўрсаткич.

КХДР ОАВлари фуқароларни янги сув манбаларини излашга ва рекорд даражадаги қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича инқилобий чораларни ишлаб чиқишга чақирган.

Бу вазиятни кузатган БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат еказиб бериш дастури вакиллари КХДРда 10 миллиондан ортиқ аҳоли озиқ-овқат етишмовчилигига учрагани, кейинги ҳосилга қадар етарлича маҳсулот йўқлигини маълум қилган.

Бунга 2018 йилда об-ҳаво шароити сабабли ҳосил кам бўлгани сабаб бўлган. Хабарда айтилишича, агар бу йил ҳам шундай қурғоқчилик кузатилса, миллионлаб фуқаролар очликка дучор бўлиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар