2018 йилда 268,1 минг нафар хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахс Россия фуқаролигини қабул қилди. Бу 2017 йилга нисбатан 4,5 фоизга кўп. Бу ҳақда мамлакат Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалкова маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
2018 йилда Россия фуқаролигини қабул қилганларнинг катта қисмини (95,3 фоиз) МДҲ мамлакатлари фуқаролари ташкил этган.
Ўтган йили Татьяна Москалковага фуқаролик масалалари бўйича 652 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг аксарияти (92 фоиз) яқин хориж давлатлари, асосан, Украина (27,5), Ўзбекистон (10,8), Арманистон (8,6), Қозоғистон (6,7) ва Тожикистон (5,9 фоиз) фуқароларидан келиб тушган.
Россия ИИВга кўра, жорий йил январь март ойларида 1 миллиондан ошиқ ўзбекистонлик Россияда ҳисобга қўйилган. Улардан 530 минги ишлаш учун келганини маълум қилган.
Изоҳ (0)