Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенконинг мол-мулки июнь ойида хатланиши мумкин. Бу ҳақда юрист Андрей Портнов маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Биз июнь ойидаёқ Порошенконинг барча активлари, пуллари ва кўчмас мулки хатланишини сўраяпмиз. Бунинг учун бош прокурордан бошқа ҳеч қандай тўсиқ йўқ», — деди Портнов.
Олдинроқ Украина текширувлар давлат бюроси Портновнинг баёнотлари асосида Порошенкога қарши бир неча жиноий иш очганди. Порошенконинг ўзи жиноий ишлардан қўрқмаслигини билдирган.
Изоҳ (0)