КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг 2017 йилда ўлдирилган акаси Марказий разведка бошқармасига маълумотларни етказиб турган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
The Wall Street Journal’нинг ёзишича, 2017 йилнинг февралида Ким Чен Нам Малайзияга Америка разведкасининг жосуси билан учрашиш мақсадида келган.
«Америка жосуси ва жаноб Ким ўртасида алоқа ўрнатилган», — дейди шахсни номаълум қолишини сўраган манба.
Ким Чен Нам 2017 йил 13 февраль куни Куала-Лумпур аэропортида ўлдирилган эди. Унинг юзига асабни фалажловчи VX кимёвий моддаси сепиб кетилган. Қўлга олинган аёллар айбини тан олмаган. Судда уларнинг адвокатлари аёллар янглиштириб, реалитй-шоуда иштирок этишаётгани ва ҳаёт учун хавфсиз бўлган суюқлик сепишларига ишонтирилганини айтган.
Изоҳ (0)