• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дунёдаги энг махфий ҳудудлардан бири — Орол денгизининг қоқ марказидаги Возрождение ороли қайта уйғонадими? (фото)

    Ўтган асрнинг 40 йилларидан то 90 йилларигача — ярим аср давомида бутун дунёдаги энг махфий ҳудудлардан бири саналиб келган Орол денгизининг қоқ марказидаги Возрождение ороли ҳамон сирлилигича қолмоқда. Тажриба синовлари тугаганига 27 йил бўляпти, аммо ҳамон бу ерда совуқ уруш давридан қолган заҳарли сарқитлар сақланиб келаётганлиги айтилмоқда. Бу ҳақда ЎзА мухбири Есимхан Қаноатов ҳикоя қилган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Орол денгизи тўлин пайтларда унда 300 га яқин катта-кичик ороллар мавжуд бўлган. Шуларнинг энг йирик 3 таси Кўкорол, Барсакелмес ва Возрождениедир.

    Возрождение ороли XVI-ХVII асрларда Орол денгизи сатҳи пасайган вақтда ҳосил бўлган. Маҳаллий аҳоли томонидан Қантубек деб номланиб келинган ушбу жой 1848 йилда лейтенант Алексей Бутаков экспедицияси томонидан кашф қилиниб, Николай ороли деб номланган. Кейинчалик янги ҳукумат даврида Возрождение номи билан атала бошлаган. Атрофи феруза рангли сув билан ўралган оролда минглаб сайғоқлар тўдасини учратиш мумкин бўлган, денгиз эса балиқларга бой бўлган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Қадимдан балиқчилар макон қилиб келинган сўлим манзарали орол ўтган асрнинг 40 йилларидан бошлаб биологик қуролларни синовдан ўтказадиган ҳудудга айлантирилади. Шу пайтдан бошлаб балиқчиларга ва бошқа бегоналарга ҳудудга яқинлашиш қатъиян ман қилинган.

    Шартли равишда ҳудуд «Бархан» ёки «Аралск 7» деб номлаган. Ҳудуд ўта махфий саналган ва дунёнинг ҳеч бир хариталарида акс этмаган эди. Maxфийлик даражаси шу қадар бўлганки, полигонда хизматда юрган ходимлар қаерда ишлашаётганини билмаган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Возрождение ҳақида кўп эшитар эдик, интернетда эса у ҳақида маълумотлар бисёр, лекин шу кунгача у ерга бориб кўриш насиб қилмаган эди. Жорий йил бошидан мазкур ҳудудда қудуқлар қазилиб, саксовуллар экилиб, яшил оазислар пайдо қилиниши баҳонасида арвоҳ шаҳарни кўзимиз билан кўриш иштиёқи яна ошди.

    Возрождениега кириб борар эканмиз, саҳро табиатининг гўзаллиги лол қолдирди. Жорий йилга баҳорда ёғингарчилик мўл бўлгани боис атроф ям-яшил эди. Қуён кўп экан. Саксовул қалин бўлиб ўсиб кетган.

    Шаҳарга киришимиз билан қандайдир хавотир вужудимизни эгаллаб олди. Бўм-бўш кўп қаватли уйлар, бинолар. Шамол ҳувиллаб, қўрқинчли овозлар қулоғингга чалинади. Бир бурчакдан номаълум ҳайвон чиқиб келадигандек туюлаверади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ташландиқ шаҳар мародёрлар томонидан шундай таланганки, бинолар ичига кириш хавфли бўлиб қолган.

    Шаҳар иккита қисмдан иборат: шимолий қисмида бир ярим мингга яқин полигон хизматидаги ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ва аскарлар яшаган, жанубий қисмида эса лабораториялар фаолият юритган.

    Аҳоли яшаган қисмини 4 соат айланиб юрганимиз билан ҳаммасини кўриб чиқишга улгура олмадик. Бизга ҳар бир объэкт қизиқ эди. Ҳа, бу ерда мактаб, шифохона, болалар боғчаси, ошхона, дўкон, ҳаммом-кирхона комбинати, омборхона, автобаза, ҳаттоки, турмаси ҳам бўлган. Мактаб билан шифохона бутунлай қўпориб олиб кетилган. Шаҳарнинг ғарбида камида 40 тонна келадиган кўмир уюндиси қолиб кетган. Автомашиналар, ҳатто танклар ҳам ташлаб кетилган. Бугунги кунда уларнинг фақат скелети қолган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Хавфли ҳудуд бўлган бўлса ҳам бу ерда аҳолининг яшаши учун жуда яхши шароит яратилгани яққол кўзга ташланади. Атрофи денгиз билан қуршалган ҳудуд ҳақиқий гўзал манзарага эга бўлганлиги аниқ.

    Шаҳарнинг жанубида 3 километрда жойлашган қисмида лабораториялар мавжуд. Хавфли бўлишига қарамасдан, мародёрлар томонидан лабораторияларнинг материаллари ҳам аёвсиз туналган. Ҳозиргача ушбу бинолардан дориларнинг ҳиди анқиб турибди.

    Иккита шаҳарнинг ўртасида қозонхонага ўхшаш бинони кўрдик. Маълум бўлишича, крематорий печ ҳам бўлган экан. Яъни, тажриба ўтказилган ҳайвонлар шу ерда ёқиб юборилиб, жасадларнинг кули махсус жойга кўмилган. Баъзи маълумотларга кўра, касаллик юқтирган одамлар ҳам шу ерда ёқиб юборилган.

    Ташландиқ шаҳарда қизиқарли объэктлар кўп-ки, уларни бир кун ичида айланиб чиқиб бўлмайди.

    Хўш, Возрождение хавфли ҳудудми ёки йўқ? Бу саволнинг боши ҳамон очиқ қолмоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Кўплаб давлатларда, хусусан, Чернобилда ҳам арвоҳ шаҳарлар туристик мақсадда фойдаланиб келинмоқда. Возрождение ҳудудининг хавфсизлиги исботланса, сайёҳлик йўналишида тезда машҳур бўлиши аниқ.

    Ҳозирнинг ўзида Возрождениега яқин жойда, Шағала массивида қудуқлар қазилиб яшил оазис барпо қилинмоқда. Мақсад сайёҳлик салоҳиятни кўтариш.

    Возрождение эса номига мос тарзда қайта уйғонмоқда.

    09.06.2019, 17:05   Изоҳ (0)   89731
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЮНЕСКОнинг «Мактабга элтувчи энг қийин йўллар» рейтингида Қоракўлдаги қишлоқлар нечанчи ўринни эгалларди?

    09.06.2019, 16:45

    «Бозорлар Марғилонда жуда кўп ёнади» (видео)

    09.06.2019, 15:45

    Нукусдаги дала майдонида рўй берган ёнғиндан сўнг 57 яшар аёлнинг жасади топилди

    09.06.2019, 12:55

    Марғилон бозори аланга ичида қолди (видео)

    09.06.2019, 11:05

    Ўзбекистонлик ўқувчи халқаро инглиз тили олимпиадасида ғолиб бўлди

    09.06.2019, 10:20

    Самарқандда Nexia ва Дамас тўқнашди. Икки ҳайдовчи ҳам ҳалок бўлди

    09.06.2019, 09:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.