«Wunderkind Study» мактабининг 5-синф ўқувчиси Рустам Муҳаммаджонов HIPPO халқаро инглиз тили олимпиадасида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур танловда 40 та давлатдан 36 минг нафар иштирокчи ўз билимини синаб кўрди. 32 та давлат вакиллари финал босқичида Италияда беллашди.
Рустам Муҳаммаджонов энг юқори 101 балл билан 1-ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик ғолибга Американинг Mizzou Academy мактабида 2 ҳафталик бепул таълим олиш имконияти ҳамда халқаро инглиз тили ташкилотлари Pearson, IESOL томонидан сертификатлар топширилди.
Шунингдек, ўзбекистонлик яна бир иштирокчи — «Lider Ta’lim» мактабининг 6-синф ўқувчиси Рамиз Зоҳрабов 85 балл тўплашга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)