Шу йил 7 июнь куни соат 19:30 атрофида Тойлоқ тумани Шоккаш маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Тойлоқ—Ургут» йўлининг 3-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшаган 47 ёшли Б.Б. Nexia русумли автомобилини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетади ва Тойлоқ туманида яшаган 27 ёшли А.Ҳ. бошқарувидаги Дамас русумли машина билан тўқнашув содир этади. Тўқнашув туфайли Дамас йўл четидаги ариқга тушиб кетган.
Ҳодиса оқибатида икки ҳайдовчи ҳам касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)