• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЮНЕСКОнинг «Мактабга элтувчи энг қийин йўллар» рейтингида Қоракўлдаги қишлоқлар нечанчи ўринни эгалларди?

    Яқинда ЮНЕСКО томонидан «Мактабга элтувчи энг қийин йўллар» рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Ўзбекистоннинг вилоят, туманлари кўринмади. Аммо улар Бухоро вилоятининг Қоракўл туманига ташриф буюрганида, айнан шу туман қишлоқлари рўйхатнинг бошидан ўрин эгаллаган бўлар эди. Бу ҳақда ЎзА мухбири Анора Содиқова фикр юритган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Қоракўл туманининг 6 та қишлоғида 29 йилдирки, йўл таъмирланмайди, 29 йилдирки, қишлоқ туман, вилояти томонидан унутилган. Ахир бу қишлоқларда ҳам мактабга илм олиш истагида қатновчи болалар бор.

    Келажакка ишониб келаётган олти қишлоқ (Янги турмуш, Олимлар, Урганжи, Мирхўжа, Лакки, Чиғатой) болалари қишда тиззагача лой кечиб, иссиқ кунларда тупроқ ва чангга беланиб, мактабга қатнайди.

    Мазкур олти қишлоқ аҳолиси тахминан 3 мингдан ортиқ бўлиб, улар шу абгор йўлларни ҳар куни кечиб ўтишга маҳкум. Бу каби қишлоқлар Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам топилади.

    Ўтган йили қоракўллик математик йигит ҳақида мақола тайёрлаш учун Чиғатой қишлоғига борган эдик. Қишлоқ кўчаларидан борар эканмиз, бу йўлларга на от арава ва на автомобиль дош беролмаслигига гувоҳ бўлдик.

    Қишлоқ аҳолисидан суриштирсак, яқин 29 йил ичида қишлоқларнинг йўллари таъмирланмаган. Совет даврида ётқизилган асфальт аянчли аҳволга келиб улгурган.

    Биз аввалига йўлни экин экиш учун шудгор қилинган дала майдони деб ўйлаган эдик. Кейин билсак, шу йўлдан автомобилда ўтишга мажбур эканмиз.

    Қишлоқлар худди одамлар тарк этган кимсасиз жойларга ўхшарди. Биз-ку бир маротаба борганда «дод», дедик, машинага раҳмимиз келди, тупроқдан уст-бошимиз чанг бўлди. Бу ернинг аҳолиси-чи?

    Улар шу кўйи индамай яшаб келишлари ачинарли. Маҳаллий аҳолининг айтишича, мана шу кўчалар, шу унутилган қишлоқ бир қанча зиёли мутасаддиларни етиштирган.

    Қишлоқ аҳли уларнинг номини айтиб ғурурланди. Улар эса ўз қишлоғига қандай хайрли ишни амалга ошириб ғурурланишар экан?

    Қишлоққа борганимизга орадан салкам бир йил ўтмай, Чиғатой қишлоғи аҳолисидан бири бизга мурожаат қилди. У биз бир маротаба йўл юриб «дод», деган кўчалар ҳамон таъмирланмаганини айтиб, шу масалани қайта кўтаришимизни илтимос қилди.

    Биз Қоракўл тумани йўлларини таъмирлаш учун сўнгги 10 йил ичида қачон маблағ ажратилгани билан қизиқиб, Бухоро вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармасига қўнғироқ қилдик.

    Бизга жавоб қилган Шерзод Эгамовнинг айтишича, мазкур туман йўлларини капитал ва жорий таъмирдан чиқариш учун ҳар йили маблағ ажратилар экан.

    Афсуски, ҳар йили ажратилаётган маблағлар Қоракўл туманининг биз юқорида зикр қилган қишлоқларига етиб бораётгани йўқ. Қишлоқ болалари эса гувоҳ бўлганимиздек, қишда тиззагача лой кечиб, баҳор-кузда чанг ютиб, келажакка ишониб, мактабга умид билан қатнамоқда.

    09.06.2019, 16:45   Изоҳ (0)   34305
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бозорлар Марғилонда жуда кўп ёнади» (видео)

    09.06.2019, 15:45

    Нукусдаги дала майдонида рўй берган ёнғиндан сўнг 57 яшар аёлнинг жасади топилди

    09.06.2019, 12:55

    Марғилон бозори аланга ичида қолди (видео)

    09.06.2019, 11:05

    Ўзбекистонлик ўқувчи халқаро инглиз тили олимпиадасида ғолиб бўлди

    09.06.2019, 10:20

    Самарқандда Nexia ва Дамас тўқнашди. Икки ҳайдовчи ҳам ҳалок бўлди

    09.06.2019, 09:45

    Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби соддалаштирилади

    09.06.2019, 08:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.