Болгариялик талаба Андреа Иванова қўғирчоқ Барбига ўхшаш учун бир йилда 15 та косметик операциядан ўтди. «РИА Новости»нинг ёзишича, қиз ёшлигидан ўзининг севимли қўғирчоғига ўхшашни хоҳлаган.
Маълум бўлишича, Софияда яшовчи 21 ёшли Андреа Иванова 2018 йилдан бошлаб лабини катталаштириш учун 15 марта мутахассисларга мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, энди унинг лаблари ўзи орзу қилгандек кўринишда.
Бундан ташқари, қиз қўғирчоққа кўпроқ ўхшаш учун кўкракни катталаштириш операциясини ҳам ўтказган. Андреа сочларини оч рангга бўяган ва ҳар куни улама киприкли ёрқин пардоз қилади.
Хабарда айтилишича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларри унинг суратлари остида салбий изоҳлар қолдирмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, қиз Барби қўғирчоғига эмас, кўпроқ Лох-Несс маҳлуқи ёки мультфильм қаҳрамони Даффи Дакнинг урғочисига ўхшаб қолган.
Андреанинг айтишича, у бу гапларга эътибор бермайди, чунки ташқи кўриниш — бу унинг шахсий танлови.
Изоҳ (0)