Англиялик Филипп Степлтон хайрия акциясида ўзига ёққан суратни 300 долларга сотиб олди. Кейинчалик маълум бўлишича, у Пабло Пикассонинг оригинал ишини сотиб олган. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Степлтон суратни қалбаки деб ўйлаган, аммо жуда ҳам ёқтиргани учун сотиб олган.
«Жуда ажойиб иш бўлди. Харидор картинанинг асл қадрини билмасдан сотиб олган», — дейди Brightоn and Hove Auctions бош менежери Рози Мэй.
Дастлаб Мэй суратни оригиналдан нусха деб қабул қилган. Кейин эса «Рональд Пенроуз Эстейт» деб ёзилган имзога эътибор берган. Бу Пикассонинг дўстига берган совғаси, деб ўйлаган. Яхшилаб эътибор бергач эса Пикассонинг «жуда аниқ» қилиб қўйилган имзоси ҳам борлигини аниқлаган.
«Имзо аниқ Пикассоники, лекин ёнида қандайдир хабар ҳам ёзилган. У испан тилидами, инглиз ёки француз тилидами, буни билолмадик. Лекин «Роланд» деб ёзилган аниқ дастхат бор. Хабарда нима деб ёзилганини билсак яхши бўлар эди», — дейди Мей.
Шунинг учун у картинани оригинал деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)